Шайтон
Шайтон — ислом, христианлик ва бошқа динларнинг таълимотларига кўра, ёвуз руҳ ёки ёвуз руҳларнинг бошлиғи, дунёдаги ёвузликларнинг айбдори, одамларни гуноҳга етакловчи куч[1]. Шайтон тўғрисидаги тасаввур „сатанас“ шаклида юнон тилидан христиан адабиётига, ундан Европа тилларига, „сатана“ шаклида рус тилига ўтган. Қуръонда талқин қилинишича, шайтонни Аллоҳ оловдан яратган, кейинчалик амрига итоат қилмагани учун уни тошбўронга сазовор (арабча „ражим“) деб лаънатлаган. Лекин Аллоҳ бандаларини унинг васвасаларига алданиши ёки алданмаслигини синаб кўриш учун шайтонга мухлат берган. Шунинг учун у барча одамни йўлдан оздиришга ҳаракат қилади. Қуръонда „шайтон“ сўзининг синоними сифатида „иблис“ ибораси ҳам қўлланган.
Шайтон сўзи фирибгар, айёр одамларга нисбатан ҳам ишлатилади.
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ Жеффрей Буртон Русселл, Тҳе Девил: Перcептионс оф Эвил фром Антиқуитй то Примитиве Чристианитй, Cорнелл Университй Пресс 1987 ИСБН 978-0-801-49409-3, 11- ва 34-бет
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |