Jump to content

Антигуа ва Барбуда иқтисодиёти

From Vikipediya

Антигуа ва Барбуда халқаро хизматларга ихтисослашган ривожланаётган мамлакатлардан бири ҳисобланади[1]. Кариб денгизидаги энг гуллаб-яшнаган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Иқтисодиётининг асосини туризм ташкил этади ва қимор бизнеси ҳам юқори даражада ривожланган. Қишлоқ хо'жалиги асосан ички бозор учун ишлайди. Шакарқамиш, сабзавот, пахта етиштирилади. Балиқ овлаш ҳам яхши ривожланган. Антигуа ва Барбуданинг туризм сектори ЯИМнинг 60% дан ортиг'ини ва барча инвестицияларнинг 40%ни ташкил этади[2].

Қишлоқ хо'жалиги

[edit | edit source]

Қишлоқ хо'жалигида меҳнатга лаёқатли аҳолининг 7% ишлайди, у ялпи ички маҳсулотнинг 3,8% ни ташкил этади. 1990-йилларнинг бошидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши деярли ўсмади, заифлиги туфайли у на аҳолининг ички эҳтиёжларини, на туризм соҳасининг эҳтиёжларини тўлиқ қондира олди, шунинг учун озиқ-овқат маҳсулотларининг катта қисми четдан келтирилади. Қишлоқ хўжалиги сабзавот етиштиришга ихтисослашган, пахтачилик, чорвачилик, пахта ва мева экспорт қилинади. Соҳил сувларида балиқ (маҳаллий исте'мол учун) овланади.

Саноат

[edit | edit source]

Саноатда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 11% ишлайди, у ялпи ички маҳсулотнинг 22% беради. Тармоқни енгил, нефтни қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноати корхоналари ташкил этади. Саноат соҳасида давлат томонидан экспортга маҳсулот етказиб берувчи корхоналарни 15 йил муддатга солиқдан озод қилиш орқали янги ишлаб чиқаришлар ташкил этишни рағбатлантириш сиёсати олиб борилмоқда. 2000-йилдан бери махсус солиқ ва божхона тариф сиёсатига эга савдо-ишлаб чиқариш зонаси мавжуд. Енгил ва кимё саноати маҳсулотлари (мебел, кийим-кечак, бўёқлар) ишлаб чиқаради. Озиқ-овқат (хусусан, ром ишлаб чиқариш), нефтни қайта ишлаш ва тог'-кон (қум) саноати катта аҳамиятга эга ҳисобланади.

Транспорт

[edit | edit source]

Аэропортлар

  • Жами 3 та, шу жумладан:
    • қаттиқ қопланган - 2
    • қаттиқ қопламасиз - 1

Автомобил ё'ллари

  • Жами - 1165 км, шу жумладан:
    • асфалтланган — 384 км
    • қаттиқ сирциз - 781 км

Сув транспорти

  • Жами - 1059 та кемалар.

Савдо

[edit | edit source]

Экспорт: $46,81 млн АҚШ доллари.

Экспорт маҳсулотлари: нефт маҳсулотлари 48%, тўқимачилик 23%, машина ва транспорт ускуналари 17% ташкил этади.

Экспорт ҳамкорлари: Испания 34%, Германия 20,7%, Италия 7,7%, Сингапур 5,8%, Буюк Британия 4,9% давлатлари ҳисобланади.

Импорт: 378 миллион АҚШ доллар.

Импорт буюмлари: озиқ-овқат, машина ва транспорт ускуналари ташкил этади.

Импорт ҳамкорлари: АҚШ 21,1%, Хитой 16,4%, Германия 13,3%, Сингапур 12,7%, Испания 6,5% давлатлари ҳисобланади.

Қизиқ фактлар

[edit | edit source]

2007—йил охирида Антигуа ва Барбуда Жаҳон Савдо Ташкилоти томонидан АҚШ компанияларига тегишли бо'лган 21 миллион АҚШ доллари миқдоридаги интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузишга расман рухсат берилган. Бу қарор Америка Қо'шма Штатлар оролда ро'йхатдан о'тган бир нечта онлайн казиноларга киришни ноқонуний равишда блоклаб, орол давлати иқтисодиётига зарар етказгани сабабли қабул қилинган.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. „Антигуа и Барбуда“, Энциклопедический географический словарь, 5000 экз, Словари нового века, М.: Рипол-классик, 2011 — 41-бет. ИСБН 978-5-386-03063-6. 
  2. [иформация.ру „Антигуа и Барбуда - экономика ВВП“]. 23-июл 2022-йилда асл нусхадан архивланган.