Jump to content

Бойсун (туман)

Координаталари: 38°12′0″Н 67°12′0″Э / 38.20000°Н 67.20000°Э / 38.20000; 67.20000
From Vikipediya
Бойсун тумани
Байсунский район
туман
Таркибида Сурхондарё вилояти
Маъмурий маркази Бойсун
Расмий тиллар Ўзбек
Аҳоли 115.807 киши (30.07.2018)
Динлар таркиби мусулмонлар
Вақт минтақаси УТC+5
Харитада
Бойсун тумани харитада
38°12′0″Н 67°12′0″Э / 38.20000°Н 67.20000°Э / 38.20000; 67.20000

Бойсун тумани 1926-йил 29-сентабрда ташкил топган. Умумий ер майдон 3,72 минг кв.км. Аҳолиси 115.8 минг киши [2018]. Туман маркази – Бойсун шаҳри Термиздан 145 км шимолий-ғарбда жойлашган. Туманда 7 та қишлоқ бор: Авлод, Бойсун дарвадар, Мачай, Работ, Сайроб, Қўрғонча. Яқин темир йўл бекати – Элбаёнгача 72 км. Хонгарангсой, Шўрсой, Қайроқсой бошқа сойлардан сув ичади.

Бойсун тумани – Сурхондарё вилоятидаги туман. 1926-йил 29-сентабрда ташкил этилган (1962-йил 24-декабрда Шеробод тумани билан бирлаштирилган. 1965-йил 29-декабрда қайта тузидди). Бойсун тумани вилоятнинг ғарбида жойлашган. Шимоли-шарқда Сариосиё, шарқда Қумқўрғон, жанубида Қизириқ, Бандихон туманлари, жануби-ғарбда Шеробод тумани билан, шимоли-ғарбда Қашқадарё вилоятининг Қамаши ва ғарбда Деҳқонобод туманлари билан чегарадош. Майдони 3,72 минг км². Аҳолиси 79 минг киши (2000). Бойсун туманида 1 та туманга бўйсунувчи шаҳар (Бойсун), 7 қишлоқ фуқаролари йиғини (Авлод, Бойсун, Дарбанд, Мачай, Работ, Сайроб, Қурғонча) бор. Маркази – Бойсун шаҳри Табиати. Бойсун тумани ҳудудининг шимолий ва ғарбий қисмини Ҳисор тоғ тизмаси таркибидаги Бойсунтоғ ва унинг тармоқлари (Беловти, Хўжабўзбарак, Чол тоғи, Хўжагургурота, Гаурли, Сариқил, КенталаМачай тоғлари, Кетмончопти, Саримас, Сувсизтоғ, Кулбатоғ ва бошқалар) эгаллаган. Жанубий ва шарқи тоғ олди ва адирлардан иборат. Тоғлар орасидаги сойликлар, тоғ олдилари ўзлаштирилган. Уконит, керамзит, карбид, оҳактош қазилма бойликлари топилган. Иқлими қуруқ субтропик иқлим. Ўзбекистоннинг бошқа тоғли туманларидан иссиклик ресурсларининг анча баландликкача юқорилиги билан ажралиб туради. Январнинг ўртача температураси 850 м баландликда 2°, 3200 м баландликда —6°, июлники 830 м баландликда 30°. Ўртача йиллик ёғин миқдори 500-1200 м баландликда 150-400 мм, 1200 м дан баландда 450-800 мм. Вегетация даври 230—240 кун. Маҳаллий шамоллар, фён шамоли, афғон шамоли эсади. Бойсун тумани тоғларидан жуда кўп дарё ва сойлар бошланади. Уларнинг энг муҳимлари: Шерободдарё ва унинг ирмоқлари Мачайдарё (Ўрмонча, Жаканди, Олчасой), Шуроб, Хўжабулгансой, Панжоб, Лайлагансой; Хўжаипок дарёси ва унинг ирмоқлари: Қўрғончасой (Хўжабўзбарак, Қизилсой, Чиндон, Ўртанаго сойлари қўшилувидан ҳосил бўлган), Ҳалқажар (Олачопон ва Қайроқсой). Булардан ташқари Ҳангаронсой (Бойсун), Пулҳакимсой ва бошқа бор.

Бойсун туманида қадимий қалъашаҳарлар кўплаб топилган. Энг йириклари: Пойкўрғон, Қозимуллатепа, Сарибандтепа, Ялангтўштепа, Дарбанд, Мунчоқтепа, Бўйрачи, Қизилжартепа, Муллатепа, Каллақўрғон. Ибтидоий одамлар яшаган ғорлар, манзиллар: Тешиктош, Мачай, Катта Сулувкамар, Дўконхона, Амир Темур, Искандархон ва бошқа Сайроб чинори (Сайроб қишлоғида), Темир дарвоза (Дарбанд қишлоғида), Тешиктош гори (Мачай қишлоғида), Динозавр излари, Бибишох шотиси, Бойбулоқ ғори (Қўрғонча қишлоғида), Поёнқўрғон (Работ қишлоғида) каби тарихий обидалар бор.

Бойсун жоме масжиди

Тупроқлари бўз тупроқ, чимли, қўнғир ва оч қўнғир тоғ тупроқлари, шурхок тупрок/иап. Ёввойи ўсимликлардан шўра, янтоқ, жинчак, қизғалдоқ. бойчечак, ялтирбош, нўхатак, тоғрайхон, кийикўт, гулхайри, шувоқ; доривор ўсимликлардан алкор, ҳартол, занжовул, ўлмасўт, қонтепар, оқшаир; арча, ёввойи мевали дарахтлар ва бошқа усади. Жайрон, тоғ эчкиси, ёввойи чўчка, силовсин, суғур, бўри, тулки, чиябўри, қўнғир айиқ, жайра, қушлардан каклик, калхат, бургут, лочин, қарчиғай, бойўғли, олашақшак,, чил ва бошқа яшайди.

Аҳолиси, асосан ўзбеклар, шунингдек тожиклар ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги ҳар бир км² га 20,8 киши. Шаҳарликлар 23899 киши, қишлоқ аҳолиси 55099 киши.

Хўжалиги. Бойсун туманида саноат кам ривожланган. Туман Сурхондарё вилояти саноат маҳсулотининг 0,8%ини беради. Муҳим фойдали қазилмалари: кумир (Бойсун), табиий газ (Гажак), полиметалл рудалари (Бойсунтоғ), боксит (Қайроқ), фосфорит, калий тузи (Бойсун), олтингугурт, ёнувчи сланес (Бойсун), қурилиш материаллари ва бошқа Асосий саноат корхоналари: „Ишонч“ аксиядорлик жамияти, Бойсун (Туда) кумир кони, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарадиган кичик корхона ва сехлар. 1994-йил Бойсунда республикада карбид ишлаб чиқарувчи биринчи корхона ишга туширилди. Аҳолига хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар уюшмаси, ҳунармандлар уюшмаси, 164 кичик корхона, 18 аксиядорлик жамияти, „Бойсун“, „Бойсунқурилиш“ ва 256 кўчма механизациялашган колонна, автокорхоналар, „Бойсун“ бозори бор.

Бойсун туманининг асосий тармоқлари чорвачилик, дон хўжалиги, ўрмон хўжалиги, беда уруғчилиги, боғдорчилик ва токчиликдир. Бойсун туманининг жами ер майдони 329,3 минг га, шу жумладан сугориладиган ерлар 6,1 минг га. Экинзорлар жами (шу жумладан лалми ерлар) 21,9 минг га, куп йиллик дарахтлар 1,5 минг га. Томорқалар, боғдорчилик, сабзавотчилик уюшмаларининг ерлари 2,2 минг га (1999). Бойсун туманида 9 жамоа хўжалиги (2 дончорвачилик, 3 чорвачилик, 2 беда уруғчилиги, боғдорчиликтокчилик, асаларичилик, қишлоқ хўжалиги ширкат уюшмаси (бўрдоқичилик), 70 та фермер ва деҳқон хўжаликлари мавжуд. Асосий экин майдонлари дон, сабзавот, емхашак экинлари билан банд. „Қўрғонча“ ва „Мачай“ жамоа хўжаликлари беда уруғчилигига, „Работ“ жамоа хужалиги боғдорчиликтокчиликка ихтисослашган. Бойсун туманида 21,8 минг қорамол, шундан 11,2 минги сигир, 190,6 минг қўй ва эчки, 41.7 минг парранда, 184 йилқи бор (1999). Чорвачилик асосан гўшт-ёғ берувчи думбали ҳисори қўйчилик, қоракўлчилик, йилқичилик, гўшт йўналишидаги қорамолчиликка (барча хўжаликларда) ихтисослашган. Бойсун туманида 25 минг га ўрмон (арчазорлар) бор (1999).

Бойсун туманида туман маркази ва тоғ қишлоқларини Сурхондарё вилоятининг асосий автомобил йўли – Катта Ўзбекистон тракта билан боғлайдиган йўллар бор. 1995-йилда қарийб 230 км узунликдаги Ғузор – Бойсун – Қумқўрғон темир йўл курилиши бошланди.

1999/2000-ўқув йилида 54 умумий таълим мактабларида 18869 ўқувчи, 2 касб ҳунартехника лицейида 944 ўқувчи, 1 ҳунартехника билим юртида 466 ўқувчи ўқиди. 83 оммавий кутубхона, 11 клуб, маданият уйи, санъат музейи бор. Туманда 370 ўринли 5 касалхона, „Омонхона“ шифо маскани, 5 амбулатория, 30 фелдшеракушерлик, 3 қишлоқ врачлик шохобчаларида 138 врач, 491 ўрта тиббий ходим ишлаб турибди. 1932-йилдан „Бойсун овози“ туман газ. чиқади (адади 2200).[1]

Туман ҳудудида қазилма бойликлардан кўмир, ёнувчи силаней, олтингургут ва бошқалар топилган. Бойсун кўмир кони ёпа қатламларида жойлашган. 1940-йиллардан ўзлаштирила бошлаган. Бойсун тоғида фосфор конлари бор. Унинг 95 фоизи маъданли ўгит сифатида ишлатилади.

Туман асосан чорва, боғдорчилик, ўрмон хўжалиги маҳсулотларига иҳтисослашган. Бойсунда ҳисор қўйи боқиладиган „Бойсун“ насилчилик қўй заводи, „Сайроб“ қоракўлчилик, „Дарбанд“ йилқичилик – гўшт, „Рабод“ боғдорчилик – савзоводчилик жамоа хўжаликлари бор. Дарбандаги қора байр отлар насилчилик фармаси мамлакатимизда ягонадир.

Бойсунда „Ишонч“ ҳиссадорлик жамияти, гўшт – сут савзоводи, нон заводи, ғишт заводи, бир неча кишик корҳоналар, фермер хўжаликлари бор.

Бойсун шаҳри (20,1 минг аҳоли) Кетмончопди тоғининг жанубий ёнбағрида, Хонгарангсой бўйида, денгиз сатҳидан 1200 м баландликда жойлашган. Бу шаҳар Сурхондарё вилоятидаги энг қадимий аҳоли манзилидир. Шаҳарга туташ тоғ этакларида ўрта палеолит давридаёқ аҳоли яшаган. Бойсун шаҳрининг шимоли – ғарбида жойлашган машҳур тешик тош ғори ва унинг топилмалари ҳақида муроқанинг бош қисмида ҳикоя қилинган. Бойсун шаҳрининг ўзи милоддан авалги таҳминан 5-мингйиллик охирларида аҳоли манзили бўлган. Милоддан аввалги И аср – милодий И асрда бу ерда Поикалон деб аталган қудратли қалъа-шаҳар мавжуд эди. Бойсун номи ёзма манбаларда „Басанд“ шаклида дастлаб 10-асрда Истаҳри асарларида, номаълум муаллиф томонидан ёзилган „Ҳудуд ул-олам“ („Жаҳон мамлакатларининг чегаралари“) асарида тилга олинган. Истаҳрининг қайд этишича, кўплаб боғ-роғлар бўлган бу қишлоқ Бухоро ва Самарқанддан Чағаниёнга борадиган йўл устида бўлиб, Чағаниён шаҳридан икки кунлик йўлдир.

1951-йили артеллар негизида туман саноат комбинати ташкил этилди, 1967-йилда у маҳаллий саноат корхонасига айлантирилди. 1972-йил мазкур корхона негизида Бойсун экспериментал шойи тўқиш фабрикаси иш бошлади. Унда тикувчилик, тўқувчилик ва бадиий буюмлар ишлаб чиқариш сехлари мавжуд эди. 1991-йил фабрика таркибидан тикувчилик, трикотаж буюмлари ишлаб чиқариш бўлимлари ажратилиб, Бойсун „Тонг юлузи“ тикувчилик фабрикаси ташкил этилди. 1993-йил фабрика „Ишонч“ ҳиссадорлик жамиятига айлантирилди. Унда таёрлов, тўқимачилик оммавий кийим тикиш ва каштачилик сеҳлари бор. Асосан абирлик атлас ва шойи, беқасам, трикотаж маҳсулотлари, оммавий кийимлар, болалар кийим кечаклари, тўн – чапонлар, кўрпа – кўрпачалар таёрланади.

Бойсунда Ўзбекистон халқ ёзивчиси Шукур Холмирзаев, адиблар – Саттор Турсун ва Эркин Аъзам, шоир Усмон Азим туғилган.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил



Ҳаволалар

[edit | edit source]