Jump to content

Интерферон

From Vikipediya

Интерферон (лотинча интер — ўзаро ва ферио — ураман, шикастлайман) — вируслар ёки синтетик полинуклеотидлар (қаранг Нуклеотидлар), токсинлар, антиметаболитлар ва б. киришига жавобан ҳужайрада ҳосил бўладиган оқсиллар гуруҳининг умумий номи. И. ўткир вирусли инфексиядан организмнинг асосий ҳимоя воситаси ҳисобланади.

Сувда эрийдиган оқсилларга мансуб, мол. м. 30000—160000. Ретикуло-эндотелиал система ҳужайраларида ва лимфоцитлардз. ҳосил бўлади. И. вирусга бевосита таъсир қилмайди, балки ҳужай-рада вирусларнинг нуклеин кислоталари синтезини тормозловчи антивирус оқсиллар ҳосил бўлишига олиб келади. И. юқори молекуляр фаолликка эга. Унинг бир неча молекуласи ҳужайрани ҳимоя қилиш учун етарли бўлади, бироқ инфексия билан зарарланган ҳу-жайрага таъсир кўрсатмайди. И. ҳайвон турига ихтисослашган, яъни қайси ҳайвонда синтезланган бўлса, ўша ҳайвон ҳужайрасига таъсир кўрсатади, бироқ ҳар қандай вирусга қарши фаол бўлади. И. ёки унинг ҳужайрада ҳосил бўли-шини тезлаштирувчи моддани организмга киритиш орқали вирусли ин-фексиянинг олдини олиш ёки уни даволаш мумкин.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил