Jump to content

Кирилл алифбоси

From Vikipediya

Кирилл ёзуви — қад. славянларнинг икки алифбосидан бири (иккинчиси — глаголица). "К." атамаси христианликнинг славянлар орасидаги тарғиботчииси Кирилл номи билан боғлиқ. Кирилл алифбоси юнонларнинг унсиал ёзуви асосида пайдо бўлган. Славянлардаги товушларни ифодалаш учун мазкур юнон ёзувида ҳарфлар (жами 24 та) етишмас эди. Бу товушлар учун махсус (баъзилари глаголица билан боғлиқ ҳолда) белгилар яратилди.

Кирилл алифбосининг қад. ёдгорликлари қад. булг'ор Мостич (10-аср), шоҳ Самуил (11-аср) қабртош хатлари, Супрасл (16-аср) йилномаси ва бошқа; шарқий славянлар бўйича эса Остромир Инжили, Береста (қайин пўстлоғига ёзилган) ёрлиқлари ва бошқалардан иборат. Кирилл алифбосини дастлабки православ славянлар ва, шунингдек, руминлар (19-асргача) қўллаган. Кирилл алифбосининг таркиби ва шакллари вақт-вақти билан ўзгартириб турилган. Россияда 1708-йил Петр И фармойишига кўра, босма Кирилл алифбоси рақами истеъмолдан чиқарилган. Болгар, белорус, рус, серб, украин ёзуви славян Кирилл алифбоси асосида (қўшимча ҳарфлар ва диакритик белгилар киритиш билан) яратилган. Кўпгина халқлар рус тилида 1930— 40-йилларда амалда бўлган Кирилл алифбосига айрим ўзгартишлар киритиб, ўз ёзувларини белгиладилар. Ўзбекистонда 1940 йил мазкур ёзувдан щ, ы ҳарфларини чиқариб ташлаб, ў, қ, ғ, х, ҳарфларини илова қилган ҳолда рус Кирилл алифбосии қабул қилинди. 1996-йил лотин ёзуви асосидаги ўзбек алифбосига ўтила бошланди.[1]

Кирилл алифбоси – ёзув тизимидир. Бугунги кунда бу ёзувдан кўп халқлар фойдаланди. Ҳозирда ўзбек тили учун кирилл ёзувидан лотин ёзувига қадам-бақадам ўтиш амалга оширилмоқда. Ўзбек қўшимча харфлари билан, у қуйидаги харфлардан иборат:

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил