Jump to content

Хорда

From Vikipediya

Хорда (юн. чорде — пай, ип) — хордали ҳайвонларнинг эластик ўқ скелети. Бирламчи ичак орқа қисмининг ўртасидан бўртиб чикиши натижасида ҳосил бўлади. Бу бўртиқ кейинчалик чўзилиб, нерв найи устида жойлашадиган бўйлама узун ипга айланади. Лансетниклар, тўгаракоғизлилар ва айрим баликлар (яхлитбошлилар, осётрсимонлар, икки хил нафас олувчилар)да ҳаёти давомида сақланиб қолади, бошқа умуртқалилар ва қобиклиларда фақат эмбрион даврида бўлади. Ҳайвон танаси тўлқинсимон эгилганида (сузганда) Х. ҳам сегментлашган ёнбош мускуллар таъсирида эгилади.

Вояга етган умуртқалиларда Х. атрофида тоғай ёки суяк ҳосил бўлади; кейинчалик тоғай сиқиб чиқарилиши натижасида Х. умуртқа поғонаси билан алмашинади; Х. қолдиқлари умуртқалар танаси оралиғида сақланиб қолади ёки йўқолиб кетади (кушлар). Х. қобиғининг пишикдиги, таранглиги ва таянч функсияси унинг ҳужайралари тургор ҳолати билан боғлиқ.