Избоскан тумани
туман | |
---|---|
Таркибида | Андижон вилояти |
Маъмурий маркази | Пойтуғ |
Ҳоким | Хожиакбар Умаров [1] |
Расмий тиллар | Ўзбек |
Вақт минтақаси | УТC+5 |
Телефон коди | +998 71 |
Автомобил рақами коди | Андижон вилояти 60 |
Харитада | |
40°54′0″Н 72°15′0″Э / 40.90000°Н 72.25000°Э |
Избоскан тумани — Андижон вилоятидаги туман; вилоятнинг шимолида жойлашган. 1926-йилнинг 29-сентабрида ташкил этилган. Маъмурий маркази — Пойтуғ шаҳри.
Этимологияси
[edit | edit source]Амир Темур ўз саркардалари ИВ асрларнинг сўнгги яримида бу жойлар тўқай бўлгани боис аксарият жанглар шу жойда бўлган ва аскарлар ғалаба қозониб Туғ кўтариб юришган ва қадам босган жойларида из қолган, кейинчалик Из босган Избоскан терминига айланиб маҳаллийлашди.
Маъмурий бўлиниши
[edit | edit source]Андижон вилоятининг Пахтаобод, Андижон, Балиқчи, Олтинкўл туманлари, Наманган вилояти, Қирғизистон Республикаси билан чегарадош. Майдони 0,28 минг квадрат километр.
Избоскан туманида 1та шаҳар (Пойтуг) 1та шаҳарча (То'ртко'л) ва 12та қишлоқ фуқаролари йиғини бор.
- Данбўйчек
- Избоскан
- Намуна
- Шерматобод
- Эркин
- Яккатут
- Янги-замон
- Янгиқишлоқ
- Ўртоқлар
- Қизил Юлдуз
- Наврўзобод
- Лог'умбек
Географияси
[edit | edit source]Избоскан тумани релефи асосан пасттекислик бўлиб, жануби-ғарбга томон пасайиб боради. Шимолий қисми Майлисой адирларидан иборат. Иқлими — мўтадил. Июлнинг ўртача ҳарорати — 27 даража, январники — минус 3 даража. Вегетация даври — 240-255 кун. Йилига ўртача 300-500 мм ёғин тушади.
Туман ҳудудидан Катта Фарғона канали, Қорадарё, Майлисой, Тентаксой оқиб ўтади. Асосан, бўз тупроқ, тўқ ва оч тусли ўтлоқи, ботқоқ-ўтлоқи тупроқлар тарқалган.
Ёввойи ўсимликлардан юлғун, қамиш, янтоқ, шўра ва бошқалар ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан чиябўри, тулки, бўри, тўнғиз, ёввойи эчки, кемирувчилардан сув каламуши, қушлардан кабутар, тустовуқ, ўрдак, ғоз, лайлак, каклик, бедана, қорабовур, бургут, бойўғли, қалдирғоч, чумчуқ, булбул, зоғча, қарға, ҳакка ва бошқалар яшайди.
Аҳолиси
[edit | edit source]Туман аҳолиси — 258,2 минг киши. Аҳолисининг аксар қисми — ўзбеклар (99,7%). 1 километр квадратга ўртача 670 киши тўғри келади[2].
Та'лим
[edit | edit source]50 га яқин умумий таълим мактабида қарийб 40 минг ўқувчи, касб-ҳунар ва бизнес мактабида 670 ўқувчи, 2 та лицей-интернатда 236 ўқувчи, тасвирий санъат лицей-интернатида 312 ўқувчи, 1 гимназияда 300 дан зиёд ўқувчи таълим олмоқда. Туманда банк бўлими, марказий кутубхона, 35 дона жамоат кутубхонаси, мусиқа мактаби, марказий маданият уйи, 2 дона автоклуб, «Олтин соз» халқ ансамбли, ўлкашунослик музейи ишлаб турибди.
Тиббиёт соҳасидаги статистика
[edit | edit source]4 та 620 ўринли шифохона 20 ўринли хусусий шифохона, 8 та қишлоқ врачлик шохобчаси, 8 та врачлик амбулаторияси, 38 та фелдшер-акушерлик шохобчаси ва б. фаолият кўрсатмоқда. Жами 275 нафар врач ва ўрта маълумотли тиббий ходим ишлайди. 1929-йилдан «Пахтакор» нашр этилади (адади 2150 дона)[3].
Тадбиркорлик субектлари, Шаҳар статистикаси
[edit | edit source]- шу ой мобайнида (Март 2024): 2
- о'тган ой мобайнида (Феврал 2024): 19
- 3 ой мобайнида (Декабр 2023 - Феврал 2024): 58
- ярим йил мобайнида (Сентабр 2023 - Феврал 2024): 138 та компаниялар давлат аккредитация сидан ўтказилди.
1 йил мобайнида (Март 2023 - Феврал 2024): 332 Избоскан туманида Пойтуғ ип йигирув ва тўқув фабрикаси, чувама ип йигирув фабрикаси, Избоскан шойи тўқиш фабрикаси (кимёвий хом ашё асосида), Тўрткўл поябзал фабрикаси, газ тўлдириш стансияси ишлаб турибди. 450 дан зиёд кичик ва хусусий корхона, шунингдек, қўшма корхоналар ташкил этилган [
Хо'жалиги
[edit | edit source]Қишлоқ хо'жалигининг асосий тармоғи — пахтачилик ва ғаллачилик. Сабзавотчилик, полиз экинлари етиштириш, боғдорчилик ҳам ривожланган. Умумий экин майдони 16,3 минг гектар, шундан 8,8 минг гектарга пахта, 5,9 минг гектарга донли экинлар экилади. 585 га ер боғ, 64 га токзор. Туманда 15 ширкат хўжалиги, аксиядорлик жамияти, хужаликлараро чорвачилик корхонаси, «Истиқбол» чорвачилик корхонаси, мева-кўчатчилик тажриба хўжалиги, уруғчилик тажриба хўжалиги, ўрмончилик хўжалиги (Қорадарё ўрмон хўжалиги: 161 гектар; Қоракўл ўрмон хўжалиги: 22 гектар; Луғумбек ўрмон хўжалиги: 87 гектар) мавжуд. Туман ширкат ва шахсий хўжаликларида 32,3 минг қорамол, шундан 14,5 минг сигир, 27,8 минг қўй ва эчки, 622 от боқилади. Туман ҳудудидан автомобил йўллари, Андижон — Учқўрғон (15 км) темир ё'ли ўтган.
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ Избоскан тумани ҳокими ишдан олинди
- ↑ Сайт Андижанского областного хокимията (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-12-28 санасида архивланган)(рус.)
- ↑ 'Избоскан тумани'[1]