Jump to content

Кадмий

From Vikipediya
Кáдмий / Cадмиум (Cд)
Атом рақами 48
Кўриниши Ҳаво рангли, юмшоқ металл
Атом хоссаси
Атом массаси
(моляр массаси)
112,411 м. а. б. (г/мол)
Атом радиуси 154 пм
Ионлашиш энергияси
(биринчи электрон)
867,2 (8,99) кЖ/мол (эВ)
Электрон конфигурацияси [Кр] 4д102
Кимёвий хоссалари
Ковалентлик радиуси 148 пм
Ион радиуси (+2э) 97 пм
Электрманфийлик
(полинг бўйича)
1,69
Электрод потенсиали 0
Оксидланиш даражаси 2
Термодинамик хоссалари
Зичлик 8,65 г/см³
Солиштирма иссиқлик сиғими 0,232 Ж/(К·мол)
Иссиқлик ўтказувчанлик 96,9 Вт/(м·К)
Эриш ҳарорати 594,1 К
Эриш иссиқлиги 6,11 кЖ/мол
Қайнаш ҳарорати 1 038 К
Қайнаш иссиқлиги 59,1 кЖ/мол
Моляр ҳажм 13,1 см³/мол
Кристалл панжараси
Панжара тузилиши гексагонал
Панжара даври 2,980 Å
Панжара/атом нисбати 1,886
Дебе ҳарорати 120,00 К
48
Кадмий
112,414
102

Кадмий (лотинча: Cадмиум), Cд – Менделеев даврий системасининг 2-гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 48, атом массаси 112,40. 8 та барқарор изотопдан иборат: 106Cд (1,22%), л (л8Cд(0,88%), н0Cд (12,39%), мCд (12,75%), лл2Cд (24,07%), мCд (12,26%), лл4Cд (28,85%) ва н6Cд (7,58%). Атом радиуси 0,146 нм, ион радиуси (қавсларда координацион сон келтирилган) Cд2+ 0,092 нм (4), 0,101 нм (5), 0,109 нм (6), 0,117 нм (7), 0,145 нм (12). Полинг бўйича электроманфийлиги 1,7.

Кадмийни 1817-йилда немис кимёгари Кадмий Штромеер кашф этган. Дастлаб рух карбонат таркибидан олингани учун рух рудасининг юнонча номи („Кадмеиа“) билан аталган. Табиатда рух, қўрғошин ва мис рудалари билан аралаш учрайди. Кадмий – сийрак элемент; унинг ер пўстидаги ўртача миқдори оғирлик жиҳатидан л,3-10~5%, денгиз ва океан сувларида 0,00011 мг/л. Кадмийнинг селенид (CдСе), отавит (CдО3) ва монтепонит (CдО), гринокит (CдС) каби нодир минераллари маълум. Сулфид рудаларида, жумладан, сфалерит минерали (ЗнС) таркибида (0,01—5,0%), галенитда (0,02% гача), халкопиритда (0,12%), пиритда (0,02%) учрайди. Бундан ташқари, умуртқали ва умуртқасиз ҳайвонлар организмида, ўсимликларда ҳам бор. Кадмий – кумушдек оқ, юмшоқ, чўзилувчан, механик ишловга осон бериладиган оғир металл. Зичлиги 8,65 г/см1 (20° да) Маос бўйича қаттиқлиги 2, суюқланиш температураси 320,9°, қайнаш температураси 767°. Кимёвий бирикмаларда 2 валентли. Нам ҳавода Кадмийнинг сирти юпқа оксид парда билан қопланади. Бу парда уни кейинги оксидланишдан сақлайди. Суюқланиш температурасидан юқори ҳароратларда ёниб, қўнғир рангли кадмий оксид (CдО) ҳосил қилади. Кадмий ҲCл, Ҳ2СО4 да, айниқса, ҲНО3, да эриб, тегишли тузлар беради. Ишқорларда эримайди. Кадмий кислород, олтингугурт, галогенлар ва бошқа билан реаксияга киришади. Кадмийнинг тузлари, сув ва кислоталарда эрийдиган бирикмалари заҳарли. Кадмий мис, рух, қўрғошин рудаларини қайта ишлашдаги чиқиндилардан ажратиб олинади. Ядро реакторларида, ишқорли аккумуляторларда, махсус қотишмалар тайёрлашда, бўёқ олишда, темирни кадмийлашда ишлатилади[1].

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • Федоров Кадмий Кадмий, Химия и технология малих металлов. Висмут и кадмий, Кадмий, 1986.

Кадмий – унсурлар даврий жадвалининг 48 унсури, металл.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил