Jump to content

Сариқ қарқара

From Vikipediya
Сариқ қарқара
Муҳофаза мақоми
Биологик классификация
Домен: Эукариотлар
Олам: Ҳайвонлар
Бўлим: Хордалилар
Синф: Қушлар
Оила: Қарқаралар
Тур: Ардеола раллоидес


Сариқ қарқара (лот. Ардеола раллоидес, инг. Сқуаccо ҳерон) – қарқарасимонлар оиласига мансуб қуш туридир. Бу қадимги дунё ҳайвонларидан келиб чиққан бўлиб, жанубий Европа ва Яқин Шарқда кенг тарқалган[1].

Тавсифи

[edit | edit source]

Сариқ қарқаранинг узунлиги 40-49 см бўлиб, вазни 250-300 г атрофида бўлади, қанотлари ёйилгандаги ҳолати 71 см дан то 80 см гача бўлиши  қайд этилган. Патларининг ранги сарғиш – қирмизи тусда бўлади[2].

Этимологияси

[edit | edit source]

Сқуаccо инглизча номини Франcис Wиллугҳбй (тахминан 1672-йил) орқали маҳаллий италянча сгуаccо номидан иқтибос келтирган ҳолда но берган. Ҳозирги номини эса 1752-йилда Жоҳн Ҳилл томонидан берилган[3].

Илмий номи лотинча ардеола, кичик қарқара (ардеа) ва раллоидес, лотинча раллус, релс ва юнонча -оидес, ўхшаш деган маъноларни билдиради[4].

Тарқалиши

[edit | edit source]

Сариқ қарқара асосан кўчиб юрувчи қушлар тоифасига кириб Африкада қишлайди. У кўпайиш мавсумида Африкада кам учрайди. Бу тур Фернандо де Норонҳа оролларида, камдан-кам ҳолларда Жанубий Америкада қайд этилган. Бу калта бўйинли, энли ва орқаси жигарранг-жигарранг бўлган қарқараларнинг тури ҳисобланади. Ёзда катталари узун патларга эга бўлишади. Унинг кўриниши парвоз пайтида ўзгаради, қанотларнинг ранги туфайли оппоқ кўринади.

Сариқ қарқаранинг асосий яшаш жойлари иссиқ мамлакатлардаги ботқоқли ерлар ҳисобланади. Қушлар кичик колонияларда, кўпинча бошқа турдаги қушлар билан, одатда дарахтлар ёки буталарда хас-ҳашакдан ин қурадилар. Учтадан тўрттагача тухум қўядилар. Улар балиқ, қурбақа ва ҳашаротлар билан озиқланади.

Ўзбекистонда тарқалиши

[edit | edit source]

Сариқ қарқаралар асосан Амударёнинг қуйи оқимларида яшашади.1960-йилларда, Қорақалпоғистондаги Оролбўйи ҳудудларида кенг тарқалган бўлиб, ҳозир кўплаб яшаш жойларида учрамайди. Ҳозирги кунда 100 га яқин жуфт Сариқ қарқаралар Амударёнинг қуйи оқимида уялайди. Овлаш тақиқланган. Ўзбекистон Қизил китобига киритилган[5].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Сноw, Давид Wиллиам; Перринс, Чристопҳер, эдс. (1997). Тҳе Бирдс оф тҳе Wестерн Палеарcтиc [Абридгед
  2. „Европа ҳайвонот олами“.
  3. Лоcкwоод, W. Б. (1993). Тҳе Охфорд Диcтионарй оф Бритиш Бирд Намес
  4. „Жоблинг, Жамес А (2010). Тҳе Ҳелм Диcтионарй оф Сcиэнтифиc Бирд Намес. Лондон: Чристопҳер Ҳелм. пп. 54, 330.“.
  5. „Ўзбекистон Қизил китобига киритилган қушлар рўйхати“.